International Trade Centre, Tajikistan

Маркази тиҷорати байнулмилалӣ, лоиҳаҳо дар Ҷумҳурии Тоҷикистон

Тожикистон ва Ӯзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғида ҳамкорлик пойдеворини қўяди

Leave a comment

Бугун, 6 август куни Тожикистоннинг  тўқимачилик саноати вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ўзининг бир ҳафталик танишув сафарини бошлади.  Мазкур ташаббусдан мақсад Тожикистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати етакчиларини қўшниларнинг янги тажрибалари билан яқиндан таништириш ҳамда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборат. 

DSC_0658

Делегация таркибидан ўн еттита тўқимачилик ва тикув-трикотаж фабрикаси,  иккита консалтинг компанияси, иккита университет, Савдо-саноат палатаси, Хусусий секторни ривожлантириш Кенгаши,  шунингдек, халқаро ташкилотларнинг директорлари ҳамда вакиллари ўрин олган. Мазкур ташриф делегация аъзолари учун Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг бугунги ҳолати билан яқиндан танишиш имконини беради ва ўз ўрнида ўзбек ҳамкорлар билан тўридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилади.

Сафар Швейцария Ҳукумати томонидан молиялаштириладиган Халқаро Савдо Марказининг Глобал тўқимачилик ва тикув-трикотаж дастури (GTEX) доирасида Тожикистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,  “ACT Development Group” ва “Business Consulting Group” тожик консалтинг компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Делегация аъзолари Тошкентдаги етакчи тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари, соҳага доир маҳаллий Олий ўқув юрти (Тўқимачилик ва енгил саноат институти) ва бизнес-доиралар, кийим дўконларига бориб кўришади, шу билан бирга ўзбек ҳамкасабалари билан учрашиб турли даражадаги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ҳамкорлик Меморандумини имзолаш бўйича музокаралар ўтказишади.

ХСМнинг Тожикистондаги дастури миллий менежери Саидмўмин Камоловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати экспортга йўналтирилган муҳим ва тез суръатларда ўсаётган тармоқ саналади. Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда биринчи ўнталикка киради, бироқ, экспорт қилинаётган тўқимачилик маҳсулотларининг 60 % га яқинини пахта ип калаваси ташкил этади. Мамлакатда амалга оширилаётган янги иқтисодий ислоҳотлар доирасида экспортни пахта хомашёсидан тайёр кийим-кечакларга олиб чиқиш режалаштирилган.

«Биз Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифалар очилганидан хурсандмиз. Бу бизга ушбу мамлакатга ташрифни амалга ошириш ва қўшниларимизнинг тажрибаларини ўрганиш имконини берди. Ташриф дастурига, шунингдек Ўзбекистон тикувчилик ва тўқимачилик саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурлари билан танишиш кўзда тутилган. Аминманки, мазкур ташриф Тожикистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати вакиллари учун мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашда янги ғояларни илгари суришга, шунингдек, улар учун янги бозор эшикларини очиб янги бизнес-алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам беради», дея қўшимча қилди жаноб Камолов.

Тожикистон делегацияси, шунингдек, ўзбек тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг кунлик иш кўлами, бизнес-доиралар жамоатчилиги ва мамлакатдаги жараёнлар билан танишади.

Мазкур сафар соҳадаги уюшмалар ва савдо ҳамда инвестицияни қўллаб-қувватловчи бошқа институтлар, академик доиралар, шунингдек, икки мамлакат компаниялари учун тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, хусусан, қўшма корхоналар очиш имкониятларини тақдим этади.

Ушбу ташаббус шарофати билан тожик корхоналари хомашё ва аксессуарлар, газлама, синтетик ип-калава ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш учун потенциал бозорни ўрганиш ва идентификация қилиш имкониятига эга бўлади.

Швейцария Ҳукумати кўмагидаги Халқаро савдо маркази ўз олдига соҳадаги корхоналарни ва савдони қўллаб-қувватловчи мос институтларни қўллаб-қувватлаш орқали Тожикистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасининг экспорт рақобатбардошлигини оширишни мақсад қилиб қўйган. 

Бу йил Швейцария Тожикистонда ҳамкорлик бўйича офис очилганининг 20 йиллигини нишонлайди.  Ҳартомонлама ҳамкорлик Дастури доирасида Швейцария Тожикистоннинг соғлиқни сақлаш, сув ва табиий ресурсларни бошқариш, одил судловга эришиш соҳаларидаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтишида кўмаклашади. Швейцария ҳар йили Тожикистонда амалга оширилаётган лойиҳалар учун 20 млн.доллар миқдорида инвестиция киритади.

Бизнинг фаолиятимиз ҳақидаги батафсил маълумотларни веб-сайтимиз ва  Фейсбукдаги саҳифамиз орқали олишингиз мумкин.

(Unofficial translation)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s